Далянь товар биржаси билан ҳамкорлик алоқалари ривожланади

    Молия 31 май 2023 1628

    Биржалараро алоқаларни ривожлантириш ва янги биржа воситаларини жорий этиш чора-тадбирлари доирасида Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси (UZEX) Далянь товар биржаси (DCE) билан ҳамкорлик алоқалари кенгаймоқда.

    Хусусан, Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси ва Далянь товар биржаси томонидан имзоланган Ўзаро англашув Меморандумига кўра икки биржа замонавий биржа савдоларини самарали ташкиллаштириш, янги биржа воситалари, шу жумладан товар деривативларини жорий этиш ва ривожлантириш бўйича лойиҳаларни амалга оширади.

    Шу мақсадларда, Далянь товар биржасида Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржасининг биржа савдолари экспертлари ва IT мутахассислари учун махсус стажировкалар ташкиллаштирилади.

    Шунингдек, Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси Далянь товар биржаси (DCE) билан ахборот алмашинуви соҳасида ҳам ҳамкорлик қилади. Бунда, биржа котировкалари ва биржа фаолиятига оид статистик маълумотлар икки биржаларнинг ахборот тизимларига жойлаштирилади. Бу, ўз навбатида, Ўзбекистон ва Хитой тадбиркорлари учун икки мамлакат товар бозорлари конъюнктураси тўғрисида маълумотларга тезкор эга бўлиш имконини беради.

    Бундан ташқари, Ўзбекистон ва Хитой ўртасидаги товар айланмасини биржа механизмларини қўллаш орқали ошириш мақсадида икки биржа савдо тизимларининг интеграция қилиш ва уларнинг брокерлик идораларини ўзаро аккредитациядан ўтказиш масалалари ҳам кўриб чиқиляпти.

    Мазкур лойиҳаларни амалда татбиқ этиш мақсадида Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси ва Далянь товар биржаси томонидан махсус ишчи гуруҳлари тузилди, деб хабар беради “Ўзбекистон Республикаси Товар-хом ашё биржаси” Акциядорлик жамияти матбуот хизмати.

    Маълумот учун: Далянь товар биржаси Хитойнинг энг йирик биржаларидан бири бўлиб, 1993 йилда ташкил топган. Биржада буғдой, маккажўхори, соя, ловия, гуруч, кўмир, кокс, полиетилен ва полипропилен каби маҳсулотлар бўйича биржа савдолари ўтказилади.

    No date selected
    ноябр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates