Дам олиш кунлари юртимизда қандай об-ҳаво кузатилади?

    Мамлакатимизда 15 март 2024 665

    Республика ҳудудининг катта қисмида қуруқ ва кам булутли об-ҳаво дам олиш кунларида ҳам сақланиб туради.

    Фақат Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида 17 март якшанба куни баъзи жойларда бироз ёмғир ёғиши мумкин.

    Республиканинг айрим жойларида шамол тезлиги 15-18 м/с гача кучайиши мумкин.

    14 март куни кириб келган совуқ ҳаво массаси ҳисобига Ўзбекистоннинг барча вилоятларида ҳаво кескин совуқ бўлди, аммо бу совуқ республика ҳудудидан тез чиқиб кетмоқда ва ҳаво ҳарорати кўтарила бошлайди.

    Бугун куннинг иккинчи ярмида ҳарорат 8-13 даража илиқ атрофида бўлади, якшанба куни эса ҳаво 15-20 даража илиққача исийди.

    Шанбадан якшанба ўтар кечаси республика бўйича баъзи жойларда бироз совуқ сақланиб туради, якшанба куни ҳарорат кечаси 2-7 даража илиққача кўтарилади.

    Кечаси ва эрталаб баъзи жойларга туман тушади.

    Бугун ва дам олиш кунлари тоғларда ёғингарчилик кутилмайди. Қор кўчиши хавфи сақланиб туради.

    Пойтахтимизда: 15-17 март кунлари ёғингарчилик кутилмайди. Кечаси ва эрталаб туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 3-8 м/с тезликда эсади. Ҳарорат: бугун кундузи 9-11 даража илиқ;

    шанба куни кечаси 0-2 даража совуқ, кундузи 13-15 даража илиқ; якшанба куни кечаси 2-4 даража илиқ, кундузи 16-18 даража илиқ бўлади, деб хабар беради Ўзбекистон гидрометеорология хизмати агентлиги.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates