Дания разведкаси маълумотларига кўра, у рус агентлари томонидан сохталаштирилган.
Дания контрразведкаси 2019 йилда Россия разведка хизматлари Гренландия ташқи ишлар вазири номидан америкалик сенаторга юборилган Гренландияни сотиб олиш таклифи ёзилган хатни қалбакилаштиришни ташкил қилганини тасдиқлади. Бу ҳақда 13 январь, душанба куни Дания полицияси разведка хизматига (PET) таяниб, Newsweek ва Bild нашрлари хабар берди.
“Хатни Россиянинг нуфузли агентлари тайёрлаб тарқатган бўлиши мумкин. Уларнинг мақсади Дания, АҚШ ва Гренландия ўртасида чалкашликларни келтириб чиқариш ва можаро қўзғатиш эди”, деди Дания разведкаси 2022 йилда ўтказилган тергов натижаларига кўра.
Гап 2019 йил 23 октябрда ёзилган ва Арканзасдан республикачи сенатор Том Коттон номига йўлланган ва Дания ороли ташқи ишлар вазири Ане Лоне Баггер томонидан имзоланган мактуб ҳақида кетмоқда. Унда Вашингтон билан ҳамкорликда Гренландия мустақиллиги бўйича референдум ўтказиш бўйича таклиф қилинган келишув ва АҚШдан молиявий ёрдам сўралгани айтилади.
Даниянинг Politiken нашри 2019 йил ноябрь ойида бу хат Россия томонидан сохталаштирилган бўлиши мумкинлиги ҳақида ёзган эди. Ўшанда Россия Ташқи ишлар вазирлиги ушбу хабарни “асослантирилмаган, сохта” деб атаган эди.
Коттоннинг ўзи 2019 йил август ойида АҚШнинг Гренландияни сотиб олиш масаласини ўша пайтдаги Президент Дональд Трамп билан суҳбатда кўтарганини айтди, деб ёзади Newsweek. Трамп биринчи марта ўша йили бу ғояни илгари сурган. Копенгаген томонидан рад этилганидан сўнг, Трумп Данияга ташрифини бекор қилди. 2024 йил декабрида Оқ уйнинг сайланган раҳбари бу масалани яна кўтарди ва 2025 йил 7 январда унинг ўғли кичик Дональд Трамп оролга келганида, Гренландия АҚШга “миллий хавфсизлик мақсадлари” учун кераклигини таъкидлади, деб хабар беради dw.com.