Фредериксен парламент фракцияси раҳбарларини, жумладан Гренландиядан икки нафар вакилни пайшанба куни йиғилишга чақириб, ҳукумат вазиятни қандай ҳал қилаётгани ҳақида маълумот берди. Музокаралар якунида Фредериксен журналистларга унинг Вазирлар Маҳкамаси Трамп билан алоқага чиққанини, бироқ улар ҳали гаплашмаганини айтди.
“Биз (Трампга) гаплашишни таклиф қилдик... Менимча, сайланган Президент ўз лавозимини эгаллагунча аниқ ҳеч нарса бўлмайди”, деди Бош вазир. У Трампнинг Гренландияни куч билан тортиб олишга уринишига ишонмаслигини яна бир бор таъкидлади.
“Дания демократлари” партияси етакчиси Ингер Стойберг ҳукуматнинг “аниқ режаси” йўқлигини ва “фалаж бўлиб қолганини” қайд этди, деб хабар беради ria.ru.
Трамп 7 январь куни Гренландия АҚШнинг бир қисмига айланиши кераклигини айтиб, унинг “эркин дунё” миллий хавфсизлиги ва ҳимоясини, жумладан, Хитой ва Россиядан ҳимоя қилишдаги стратегик аҳамиятини таъкидлади. Гренландия Бош вазири Муте Эгеде орол сотилмайди ва ҳеч қачон сотилмайди, деди.