Шейнбаумнинг таъкидлашича, Мексика кўрфазининг номи аллақачон халқаро институтлар, жумладан, БМТ томонидан тан олинган.
Матбуот анжуманида президент тарихий хариталарни тақдим этиб, 1607 йилда Апацинган шаҳри ташкил этилгач, бу ҳудуд Мексика Америкаси номи билан машҳур бўлганини таъкидлади.
– Нега бу номни қайтариб бермаймиз? Яхши эшитилади, шундай эмасми? – дея қўшимча қилди у.
Трамп аввалроқ кўрфаз номини ўзгартириш бўйича режаларини эълон қилган, бироқ бу ташаббусни амалга ошириш муддатига аниқлик киритмаганди. Вакиллар палатаси аъзоси Маржори Тейлор Грин аллақачон бу ҳақдаги қонун лойиҳасини тайёрлаган.
Шейнбаумнинг маслаҳатчиси Хосе Альфонсо Суарес дель Реалнинг таъкидлашича, Мексика кўрфазининг номи XVI асрдан бери халқаро эътирофга эга бўлиб, АҚШ ташкил этилишидан олдин пайдо бўлган, деб хабар беради news.rambler.ru.