Аввалроқ КХДР Чагандо вилоятидаги Канге ҳудудидан Япон денгизи томон бир нечта қисқа масофали баллистик ракеталарни учиргани хабар қилинганди.
“Шимолий Корея ракеталари тахминан 250 километр учиб ўтиб, кейин Япон денгизига тушиб кетган”, деди Жанубий Корея штаб бошлиқлари бирлашган қўмитаси.
Қайд этилишича, Жанубий Корея ва АҚШ ҳарбийлари КХДРнинг ракеталарни учиришга тайёрланаётганини олдиндан аниқлашган ва учириш вақтида уларни “дарҳол” кузатишган. Ҳарбийлар АҚШ ва Япония билан яқиндан маълумот алмашади ва ракета учирилиши тафсилотларини таҳлил қилишади, деб хабар беради ria.ru.