Дарди борки мурожаат қилади-да

    Фуқаролар мурожаатлари билан ишлаш, уларни қизиқтирган саволларга жавоб бериш мақсадида ўтказилаётган сайёр қабулларда кўплаб масалаларга ижобий ечим топилмоқда.

    Мутасаддиларнинг жойларга бориб амалий учрашувлар ташкил қилаётгани аҳоли узоғини яқин, оғирини енгил қилиш имкониятини ҳам бермоқда.

    Ёзёвон тумани “Юқорисойбўйи” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида жойлашган 1-сонли касб-ҳунар мактабида Фарғона вилоят суди раисининг ўринбосари Бобохон Ваҳобов ва судьялар томонидан сайёр қабул ўтказилди. Учрашув аввалида суд-ҳуқуқ соҳасидаги сўнгги ўзгаришлар, мавжуд имтиёз ва имкониятлар ҳақида маълумотлар берилди.

    Бўлиб ўтган сайёр қабулда 15 нафар фуқаро мурожаати ўрганилди ва 4 та мурожаат шу жойнинг ўзида ижобий ечим топди. Шунингдек суд қарорлари ва ажримларидан норози бўлган, турли ижтимоий-иқтисодий масалаларда ҳуқуқий маслаҳат ҳамда кўмак сўраб келган фуқароларнинг мурожаатлари ҳам тингланиб, ҳуқуқий тушунтириш бериш орқали ҳал қилинди.

    Жиноят ишлари бўйича Ёзёвон туман суди томонидан сайёр суд мажлиси ўтказилиб, пробация ҳисобида турган 4 нафар шахс тайинланган жазодан муддатидан аввал шартли равишда озод этилди.

    Қўштепа туманида вилоят маъмурий суднинг раиси Д.Махаматов раислигида бўлиб ўтган сайёр қабулда бандлик, тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйиш, ўзини ўзи банд қилиш учун дастгоҳлар олиш, уй-жой, моддий ёрдам, таълим контрактини тўлашга кўмаклашиш, банк кредити ажратиш, яшаш шароитларини яхшилаш, субсидиялар ажратиш, кадастр ҳужжатларини расмийлаштириш, ишга тиклаш, суд қарори ижросини таъминлаш, тиббий хизмат, маҳаллаларни ободонлаштириш, электр, газ ва сув таъминоти, ижтимоий муассасалар фаолиятини яхшилаш каби масалалар юзасидан қилинган аксарият мурожаатлари ижобий ҳал этилди. Айрим масалаларни қўшимча ўрганиш бўйича тегишли топшириқлар берилиб, ижроси қатъий назоратга олинди.

    Расулжон Камолов,

    “Янги Ўзбекистон” мухбири

    No date selected
    декабр, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates