Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизматининг хабар беришича, “REVO-I” русумли ушбу ноёб робот-хирург Кореянинг “Meere” компаниясида ишлаб чиқарилган бўлиб, унинг имкониятлари жуда кенг.
Хусусан, мазкур қурилма ёрдамида бажариладиган амалиётлар бемор ҳаёти учун муҳим бўлган бошқа аъзоларга таъсир қилмаслиги, минимал қон йўқотиш билан кечиши ва операциядан кейинги реабилитация жараёни қисқа экани билан муҳим аҳамиятга эга.