Ўрганиш Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги, Бош прокуратура ва бошқа мутасадди давлат идоралари билан ҳамкорликда олиб борди.
Ўрганиш жараёнида «Дархон» илмий-тажриба станцияси ҳудудида дарахтларни нобуд қилиш, ер ажратиш ва ундан фойдаланиш қоидаларини бузиш билан боғлиқ кўплаб ҳолатлар аниқланди.
Аниқланган ҳолатлар юзасидан Бош прокуратура томонидан Жиноят кодексининг 198-(экинзорларни, ўрмонларни, дарахтларни ёки бошқа ўсимликларни шикастлантириш ёхуд нобуд қилиш) ва 205-(ҳокимият ёки мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш) моддалари билан жиноят иши қўзғатилган.
Айни дамда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.