Денгиз сувини чучуклаштирувчи қурилма ишлаб чиқилди

    Жанубий Урал давлат университети мутахассислари шўр денгиз сувини чучуклаштирувчи ҳамда ер ости сувини тозалашда дистиллаш вақтини сезиларли даражада қисқартиришга мўлжалланган қурилма ишлаб чиқишди ва уни патентлашди.

    Дизайннинг ўзи жуда оддий, у қуёш панеллари билан ишлайди ва келажакда тоза сув етишмовчилиги муаммосида асқатади.

    Денгиз ва океанларда, шунингдек, ер остида катта захирага эга сув мавжуд, шу боис сув таъминоти муаммосига ечим бўла олади. Бироқ бундай сувни юқори сифатли қилиб, тўлиқ тозалаш учун дунёда ҳали ҳам муносиб тизим мавжуд эмас.

    Ушбу муаммони ҳал қилиш учун университет олимлари ўзларининг поршенли цилиндр кўринишидаги қурилмани таклиф қилишди, унинг ишлаши ички ёнув двигателининг ишлашига ўхшайди. Поршень кўтарилганда, шўр сув киради, босимнинг пасайиши унинг қайнашига ёрдам беради, шундан сўнг поршеннинг бир хил босими буғни тезда тоза сувга конденсация қилади. Кейин шўр сув махсус идишга қуйилади, конденсат ўз идишига чиқарилади ва жараён такрорланади.

    Зангламайдиган пўлатдан ясалган, 1000 х 200 х 200 мм ўлчамдаги қурилма прототипи кунига бир киши учун етарли бўлган уч литргача тозаланган ичимлик сувини ишлаб чиқаришга қодир. У қуёш панеллари бўлган ва тахминан 1 кВт соат қувват сарфлайдиган модулга эга. Албатта, қурилмани катталаштириш мумкин ва назарий жиҳатдан қурилма ҳар куни тахминан 15 тонна тоза сув ишлаб чиқаришга қодир.

    Университет мутахассислари турли хил таркибли денгиз сувидан фойдаланган ҳолда тўлиқ синовларни ўтказишни режалаштирмоқда. Сўнгра ўзларининг ихтироларини – ҳам маиший, ҳам саноат миқёсида бозорда сув танқислиги бўлган ҳудудларда тарғиб қилиш масаласини кўриб чиқмоқда, деб хабар беради techcult.ru.

    No date selected
    ноябр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates