Диетолог умрни узайтирувчи энг яхши озиқ-овқат турини айтди

    Ёши 50 дан ошиб 60 га яқинлашган одамлар учун тез-тез овқатланиш ва транс ёғларни кўп қабул қилиш зарарлидир. Бундай ёшдаги инсонлар кўпроқ зайтун ёғи ва балиқ маҳсулотларини кўпроқ истеъмол қилишлари зарур. Бу ҳақда “Москва 24” сайтига диетолог Эвгений Арзамасцев интервью берган.

    “Энг зарарли маҳсулотлар эса бу фаст-фудлар ҳисобланади. Улар фойдали элементларни ўз ичига олмайди, ортиқча миқдорда калория, углеводлар, ёғлар ёки транс ёғлар ва туз мавжуд. Фаст-фуд бу параметрларга жуда мос келади “, дея таъкидлайди эксперт.

    Нафақат кекса ёшдаги, балки ҳар қандай ёшдаги инсонлар ҳам тез-тез овқатланганида жигар ва ошқозонга ортиқча юк беради. Кўп миқдордаги натрий туфайли юракка ҳам юк бўлади. Айниқса, қариялар зарарли овқатларни тез-тез истеъмол қилар эканлар, организм учун жиддий муаммо юзага келади.

    “Транс ёғлар паст зичликдаги липопротеинларнинг, яъни ёмон холестериннинг кўпайишига олиб келади. Улар барча ҳужайра таркибий қисмларига ҳам салбий таъсир қилади, чунки улар ҳужайра деворларига зарар этказадиган жуда фаол молекулалардир”, деб тушунтиради диетолог.

    Бундан ташқари ҳар қандай организм учун кундалик рационга 400-600 грамм хом сабзавот ва меваларни киритиш ва осон ҳазм бўладиган углеводларни чеклаш ҳам фойдалидир.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates