Мутахассис овқатланаётганда ширин чой ёки газланган сув истеъмол қилмасликни маслаҳат берди. Бунинг ўрнига лимонли сув ичиш керак. У ишга махсус идишларда овқат олиб бориш маъқул эканини айтиб ўтди. Чунки кафе, ресторан ва ошхоналардаги овқат таркибидаги туз, ёғ ва углеводларнинг кўплиги туфайли ортиқча вазнга ва организмда холестерин миқдорининг ошишига олиб келиши мумкин.
Рационни шундай тузиш керакки, идишида бир вақтнинг ўзида оқсиллар, ёғлар ва углеводлар мавжуд бўлиши керак. Озиқ-овқат имкон қадар хилма-хил бўлиши лозим. Битта салатнинг ўзи етарли бўлмайди.
Бундан ташқари, диетологлар кечки овқатдан кейин кўпроқ ёз меваларини, хусусан, қулупнай ва гилос истеъмол қилишни тавсия қилишади, бу эса овқатнинг яхши ҳазм бўлишига ёрдам беради. Мунтазам равишда нонушта қилмаслик аёл жинсий гормонлари ишлаб чиқарилишига салбий таъсир қилади, деб хабар беради mir24.tv.