Саратон белгиларини енгиллаштирадиган парҳез тури маълум қилинди

    Колд-Спринг-Харбор (CSHL) лабораторияси олимлари кето-парҳези саратон белгиларини яхшилашини аниқлашди.

    Кета-парҳезларнинг бошқа парҳезлардан фарқи шундаки, унда истеъмол қилинадиган маҳсулотлар калориясининг асосий қисмини углеводлар эмас, ёғ ва оқсиллар ташкил этади.

    Олдинги тадқиқотлар шуни кўрсатдики, кето-парҳези саратон касаллигига чалинган беморларга ўсмалар ўсиши учун зарур бўлган глюкозадан маҳрум этиши мумкин. Бироқ ошқозоности бези ва йўғон ичак саратони билан касалланган сичқонларда ўтказилган тажрибаларда кето-парҳези вазн йўқотиш ва иммунитетни сусайтирувчи хавфли касаллик бўлган кахексия ривожланишини тезлаштирди.

    Тадқиқотчилар саратонга қарши курашишда кето-парҳезининг фойдаси бор-йўқлигини аниқлашга қарор қилишди. Соғлом сичқонлар ҳам кето-парҳезда вазн йўқотиши маълум, аммо уларнинг метаболизми аста-секин мослашади. Тажрибада иштирок этган шишлари бор субъектлар мослаша олмайди, чунки улар кето-парҳезининг таъсирини тартибга солишга ёрдам берадиган кортикостерон гормонини етарли даражада ишлаб чиқара олмайди.

    Натижалар шуни кўрсатдики, кето-парҳезини кортикостероидлар деб аталадиган дорилар билан бирлаштириш саратон касаллигига чалинган сичқонларда кахексиянинг олдини олди. Тажрибада қатнашганларда ўсмалар камайди ва улар узоқроқ умр кўрди, деб хабар беради lenta.ru.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates