Доимий комиссия раислари, котибият мудирлари ва мутахассислари учун семинар ташкил этилди

    Мамлакатимизда 16 июн 2022 1694

    Маҳаллий Кенгашларнинг ахборот сиёсати ва маҳаллий давлат органларида очиқликни таъминлаш масалалари бўйича доимий комиссиялари раислари учун семинар ташкил этилди.

    Жорий йил 16 июнда Сенатнинг Ахборот сиёсати ва давлат органларида очиқликни таъминлаш масалалари қўмитаси ҳамда Журналистика ва оммавий коммуникациялар университети ҳамкорлигида маҳаллий Кенгашларнинг ахборот сиёсати ва маҳаллий давлат органларида очиқликни таъминлаш масалалари бўйича доимий комиссиялари раислари, котибият мудирлари, мутахассислар учун ўқув семинари ташкил этилди.

    Семинарда соҳа мутахассислари давлат органлари ва ташкилотларга нисбатан ОАВ ва ижтимоий тармоқларда эълон қилинаётган танқидларга тезкор муносабат билдириш амалиёти, улар билан ўзаро ҳамкорликни кучайтириш масалалари юзасидан назарий билимларни улашди.

    Бундан ташқари, семинарда мамлакатимизда сўз эркинлигини таъминлаш, давлат органларининг ҳисобдорлиги ва очиқлигини кучайтириш, давлат ва жамият ҳаётида оммавий ахборот воситалари ролини ошириш бўйича амалга оширилаётган тизимли ишлар ҳақида сўз борди.

    Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 14 июндаги «Давлат органлари ва ташкилотлари фаолиятининг очиқлик даражасини ошириш ва баҳолаш тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-154-сонли Фармони қабул қилинди. Ўтказилган семинарда мазкур Фармонда белгиланган вазифалар ижроси ҳақида батафсил тушунтириш берилди.

    Қайд этиш керакки, маҳаллий Кенгашлар фаолияти янада такомиллаштирилиб, Халқ депутатлари вилоят, туман, шаҳар Кенгашларида Ахборот сиёсати ва маҳаллий давлат органларида очиқликни таъминлаш масалалари бўйича доимий комиссиялар иш бошлади.

    Таъкидланганидек, ҳар бир давлат идораси ва ҳокимликда ахборот сиёсатини юритишга бевосита масъул ахборот хизматлари шаклланган.

    Семинар давомида ўтган йиллар давомида ОАВ ва ижтимоий тармоқларда эълон қилинган танқидий руҳдаги материалларга нисбатан ахборот хизматлари томонидан билдирилган муносабатлар реал амалий ҳолатлар мисолида кўриб чиқилди. Қайд этилишича, 2019 йилда давлат органлари ва ташкилотлари томонидан танқидий-таҳлилий материалларга муносабат билдириш амалиёти 12 фоизни ташкил этган бўлса, 2021 йил якунига кўра, ушбу кўрсаткич 93 фоизга етган.

    Тадбир сўнггида ахборот сиёсати йўналишида доимий комиссия раислари, котибият мудирлари малакасини ошириш, бу борада соҳа мутахассислари билан ҳамкорликни кенгайтиришга келишиб олинди.

    Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Ахборот хизмати.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates