Трамп Пентагон раҳбари лавозимига телебошловчи номзодини илгари сурди

    АҚШнинг сайланган президенти Дональд Трамп мудофаа вазири лавозимига Fox News телеканали бошловчиси ва АҚШ армияси фахрийси Пит Хегсет номзодини илгари сурди.

    Бу ҳақда Трампнинг баёнотида айтилади, буни унинг ўтиш даври жамоаси эълон қилди.

    “Пит бутун умри давомида жангчи бўлиб келган. Пит қаттиққўл, ақлли ва Америкага ҳақиқатан ҳам ишонадиган инсон”, деди Трамп ўз баёнотида.

    Трампнинг сўзларига кўра, Пит Хегсет билан Америка армияси “яна буюк бўлади”.

    Пентагон раҳбари лавозимига Хегсетдан ташқари Вакиллар палатасининг Қуролли кучлар қўмитаси раиси Майк Рожерс ва истеъфодаги генерал-лейтенант Кейт Келлог ҳам кўриб чиқилди.

    44 ёшли Хегсет АҚШ Миллий гвардияси фахрийси бўлиб, Афғонистон, Ироқ ва Гуантанамода хизмат қилган. 2014 йилдан бери Fox компаниясида ишлайди. 2016 йилда Хегсет республикачилар, жумладан Марко Рубионинг танқидига қарамай, Трампнинг биринчи таниқли тарафдорларидан бирига айланди, деб хабар беради report.az.


    No date selected
    ноябр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates