Бу ҳақда Польша Президенти Анжей Дуда мамлакат Миллий хавфсизлик кенгаши йиғилиши очилишида маълум қилди.
Дуданинг таъкидлашича, Украинанинг альянсга аъзо бўлиши НАТОнинг шарқий қанотини Польшадан узоқлаштиради ва бу унинг хавфсизлигини оширади.
“Иккинчидан, биз НАТОда яна бир кучли ҳарбий ҳамкорни қўшиб оламиз, у ҳозирда улкан ҳарбий тажрибага эга. Бугунги кунда Украина, шубҳасиз, энг янги технологиялардан, хусусан, учувчисиз учиш аппаратларидан фойдаланаётган жанговарлик ҳолати бўйича энг тажрибали армиялардан бирига эга, деди давлат раҳбари.
У, шунингдек, Украинанинг Европа Иттифоқига кириши борасидаги ниятларини амалга ошириш учун янги ҳукумат билан биргаликда ҳаракат қилиш зарурлигини таъкидлади, деб хабар беради korrespondent.net.
“Европа Иттифоқига келсак, мен Европа Кенгашида Украина ва Молдованинг ЕИга аъзо бўлиш йўлидаги кейинги босқичга ўтиш бўйича қабул қилинган қарордан хурсандман. Бу Украина, Украина жамияти учун Украина ҳимоячиларининг руҳияти учун, шунингдек, келажакда Украинани қайта тиклаш жараёни учун ниҳоятда муҳим лаҳзадир, умид қиламанки, биз Польша бизнеси манфаати ва Украина билан қўшничилик муносабатлари йўлида фаол иштирок этамиз”, дея қўшимча қилди у.