2007 йилда буюртмалар етарли эмаслиги сабабли корхона демонтаж қилинган. Украинадаги уруш французларни уни қайта очишга мажбур қилди. Бу ҳақда 12 апрель куни BFM-TV хабар берди.
Қайд этилишича, завод очилишида Франция Президенти Эммануэль Макрон ҳам иштирок этган. Унинг таъкидлашича, заводни қайта тиклаш шошилинч ва Украинага артиллерия снарядларини ишлаб чиқариш ва етказиб бериш учун зарур.
Завод келаси йили тўлиқ ишга тушади. Унда йилига 1200 тонна маҳсулот ишлаб чиқарилади, деб хабар беради korrespondent.net.