НАТО мамлакатлари Украина Альянсга аъзо бўлиш учун “ортга қайтмас йўлдан” бораётганини маълум қилди

    10 июль, чоршанба куни Вашингтонда ўтказилган Альянс саммитининг қўшма декларацияси шундан далолат беради.

    НАТО аъзолари Украинанинг ўз хавфсизлик чораларини танлаш ва ўз келажагини ташқи аралашувсиз ҳал қилиш ҳуқуқини тўлиқ қўллаб-қувватлашларини эълон қилишди.

    Қўшма ҳужжатда айтилишича, улар “Украина келажагини НАТОда” кўришади. Бундан ташқари, аъзо мамлакатлар давлатнинг Альянс билан оператив ва сиёсий интеграциялашуви тобора кучайиб бораётганини тан олди.

    “Украина бу ҳаётий ишни давом эттирар экан, биз уни евроатлантикага тўлиқ интеграцияси, жумладан, НАТОга аъзо бўлиш йўлидаги ортага қайтмас йўлида қўллаб-қувватлашда давом этамиз”, дейилади декларацияда.

    Ҳужжатда айтилишича, саммитда қабул қилинган НАТО ва НАТО-Украина Кенгашининг қарорлари Украинанинг Альянсга аъзо бўлиши учун “кўприк” ҳисобланади.

    Альянс аъзолари Украинанинг ўзаро ҳамкорликдаги тараққиётини қўллаб-қувватлашда давом этишга келишиб олишди.

    Альянсга аъзо давлатлар, агар иттифоқчилар рози бўлса ва Киев барча зарур шартларни бажарса, НАТО Украинага Альянсга қўшилиш таклифини юборишини қўшимча қилди, деб хабар беради korrespondent.net.

    “Биз яна бир бор тасдиқлаймизки, иттифоқ аъзолари рози бўлганда ва шартлар бажарилса, Украинага Альянсга қўшилиш таклифини юборишимиз мумкин”, дейилади хабарда.


    No date selected
    ноябр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates