Украина осмонида метеорит ёниб кетди

    30 апрель куни кечга яқин Харков, Суми, Полтава, Запороже ва Днепр аҳолиси осмонда ёрқин чақнаш ҳақида хабар беришди. Бироқ портлаш товушлари эшитилмади.

    Интернетда эълон қилинган видеолавҳалардан сўнг аввалроқ Украина осмонида метеорит ёниб кетгани маълум бўлди.

    Хусусан, видеолардан бирида метеор атмосферага кирганида ёрқин кўк ёғду таралганини кўриш мумкин, деб хабар беради report.az.