Дунё бозорида ўзбек ипагига талаб ортиб боряпти

    Халқаро ҳамкорлик 16 ноябр 2021 2025

    15 ноябрда «Ўзбекипаксаноат» уюшмаси раиси Баҳром Шарипов Покистон давлатининг хом ипак импорти билан шуғулланадиган «Namal International» компанияси раҳбари Ражаб Ҳуссаин билан учрашди.

    Учрашувда Ўзбекистонда ипакчилик соҳасидаги қулай инвестицион шароитлар ва имкониятлар яратилганлиги, бу борада ҳали бозор тўлиқ эгалланмаганлиги, соҳага тегишли ишлаб чиқариш корхоналари 7 йил мобайнида эркин фаолият кўрсата олиши ҳақида батафсил тўхталиб ўтилди.

    Томонлар ўзаро манфаатли бўлган ҳамкорлик шартлари, нархларнинг бозор майдонидан келиб чиққан ҳолда белгиланиш тартиблари ҳақида келишиб олишди.

    Баҳром Шарипов: «Юртимизда 76 та пиллани қайта ишлаш корхоналари мавжуд бўлиб, шулардан 80% и олдиндан тўлов асосида буюртма бўйича ишлайди. Агар юқори сифатли ипак маҳсулоти сотиб олишни истасангиз, буюртма олган фабрикаларга сифатни назорат қилувчи мутахассис бириктириб қўйишингиз мумкин. Бунинг учун биз сизга барча шарт-шароитларни сизга яратиб берамиз. Истасангиз шу ерда завод қуриб фаолият юритишингиз ва иш ўрни яратишингиз учун ҳам ҳуқуқий ҳам моддий ёрдам берамиз», — дея таъкидлади.

    Хорижий меҳмонлар қай даражада сифатли ипак маҳсулотлари ишлаб чиқарилганлигини ўз кўзлари билан кўришлари учун юртимиздаги пиллани қайта ишловчи корхоналарга таклиф этилди. Учрашув сўнггида ҳамкорлар уюшманинг шоурумини кўздан кечирди, деб хабар беради «Ўзбекипаксаноат» уюшмаси матбуот хизмати.

    No date selected
    ноябр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates