Дунё миқёсида инсульт ҳолатларининг кўпайгани аниқланди

    Окленд технология университети ва Вашингтон университети қошидаги Соғлиқни сақлаш ўлчовлари ва баҳолаш институти тадқиқотчилари дунё бўйлаб инсульт ҳолатлари кўпайганини аниқлашди.

    1990 йилдан 2021 йилгача инсульт билан касалланганлар сони 70 фоизга, инсульт билан боғлиқ ўлимлар сони эса 44 фоизга ошган. 2021 йилда инсульт дунёда юрак ишемик касаллиги ва COVID-19 дан кейин ўлимнинг учинчи сабаби бўлди.

    Таҳлилда 1990 – 2021 йилларни қамраб олган Глобал касаллик юки тадқиқоти маълумотларидан фойдаланилди. Тадқиқотчилар юқори тана массаси индекси, артериал босими, қонда қанд миқдори ва ҳаво ифлосланишининг каби хавф омилларининг таъсирини баҳолашди. Инсульт хавфи паст ва ўрта даромадли мамлакатларда сезиларли даражада юқори эканлиги аниқланди.

    Тадқиқот экологик омиллар, жумладан, юқори ҳарорат ва кичик заррачалар билан ҳавонинг ифлосланиши инсульт хавфини юзага келтиришини кўрсатди. Ушбу хавф омиллари, айниқса, кам даромадли мамлакатларда жиддий бўлиб, атроф-муҳит сифатини яхшилаш ва метаболик касалликларнинг олдини олиш бўйича ҳаракатларни кучайтиришни тақозо этади.

    Тадқиқот муаллифлари инсультнинг олдини олишнинг янада самарали стратегияларини амалга ошириш муҳимлигини қайд этишди, бу эса аҳолига асосланган чора-тадбирлар ва индивидуал ёндашувларни ўз ичига олиши керак. Соғлиқни сақлаш тизимини такомиллаштириш ва телемедицина ва сунъий интеллект каби янги технологиялардан фойдаланиш келажакда инсультнинг глобал юкини сезиларли даражада камайтириши мумкин, деб хабар беради lenta.ru.


    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates