Дунёда H5N5 парранда гриппидан биринчи марта одам ўлими қайд этилди

    АҚШда H5N5 парранда гриппи штаммидан биринчи марта одам ўлими қайд этилди. Вафот этган одам кекса эди ва соғлиғида муаммолари бор эди.

    Илгари одамларда кузатилмаган H5N5 парранда гриппи штамми билан касалланган биринчи бемор АҚШнинг Вашингтон штатида вафот этди.

    Штат Соғлиқни сақлаш департаменти жума куни марҳум кекса бўлганини ва соғлиғида муаммолари борлигини эълон қилди.

    Расмий маълумотларга кўра, беморнинг ҳовлисида турли хил паррандалар топилган. Оила аъзоларининг шахси махфийлик сабабли ошкор қилинмаяпти.

    Бугунги кунга қадар АҚШда сўнгги бир ярим йил ичида барча 70 та касаллик ҳолати H5N1 штамми билан боғлиқлиги аниқланган. Вашингтондаги ўлим янги босқич бошланганини кўрсатди: илгари фақат ҳайвонларда аниқланган H5N5 вируси биринчи марта одамларда аниқланди, деб хабар берди ru.euronews.com.

    No date selected
    декабр, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates