Дунёда коронавирусга чалиниш ҳолатлари 8 фоизга ошди, ўлим кўрсаткичлари эса кескин камайди

    Саломатлик 16 март 2022 1707

    Кеча Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти ер юзидаги эпидемиологик вазият бўйича навбатдаги таҳлилий ҳисоботини эълон қилди.

    Унда қайд этилишича, ўтган ҳафтада дунё бўйича коронавирусга чалиниш кўрсаткичлари 8 фоизга ўсган. Яъни 7-13 март саналарида жами 11,4 миллиондан зиёд киши бу хавфли инфекцияни юқтириб олган.

    Таскин берадиган жиҳати эса COVID-19дан ўлим даражаси пасайишда давом этяпти. Масалан, ўтган ҳафтада касаллик асоратлари туфайли қарийб 44 минг бемор ҳаётдан кўз юмган. Бу 28 февраль — 6 март санларига қиёслаганда 17 фоиз кам кўрсаткичдир.

    Коронавирусни юқтириш билан боғлиқ сезиларли ўсиш динамикаси Тинч океанининг ғарбий минтақаси мамлакатлари ҳиссасига тўғри келган — 29 фоиз! Африка қитъасида бу кўрсаткич 30 фоиз, Европада эса 2 фоизга етган.

    Қолган минтақаларда касалланишлар сони камайди. Айниқса, Шарқий Ўрта Ер денгизи минтақаси давлатларида сезиларли пасайиш қайд этилган — 24 фоиз.

    Ўлим ҳолатлари эса Ғарбий Тинч океани минтақаси мамлакатларида 12 фоизга ошди. Шарқий Ўрта Ер денгизи минтақаси давлатларида аксинча — 49 фоиз, Африкада 41 фоиз камайиш қайд этилди. Бу кўрсаткич Европада 23 фоиз, Жанубий ва Шимолий Америкада 15 фоизни ташкил этди.

    Ўтган ҳафтада коронавирус ташхиси қўйилган энг кўп бемор Корея Республикасида рўйхатга олинган — 2,1 миллион нафар. Иккинчи ўринни 1,7 миллионга яқин кўрсаткич билан Вьетнам давлати банд этди.

    Германия эса учинчи ўринда — мамлакатда 1,3 миллиондан зиёд одам коронавирусни юқтирган. Тўртинчи ўринни 476 мингга яқин ҳолат билан Нидерландия, бешинчи поғонани эса 419 мингдан ортиқ бемор билан Франция эгаллади.

    Жаҳонда COVID-19дан ўлим кўрсаткичларининг катта қисми АҚШда қайд этилди — 9 минг нафар. Иккинчи ўринда — Россия. Мамлакатда ҳафта давомида 4,5 мингдан зиёд бемор хасталикдан вафот этди. Бразилияда эса бу кўрсаткич 3,3 минг нафарни ташкил этди.

    Шу билан бирга, Индонезияда қарийб 2 минг нафар ҳамда Хитойда 1,9 минг нафар бемор коронавирус қурбонига айланди, деб хабар беради Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати.

    Бу таҳлиллар, дунёда пандемия ҳали чекинмаётгани, бироқ унинг асоратлари тобора кучсизланиб бораётганини англатади.

    No date selected
    ноябр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates