Дунёда «омикрон»дан ўлим кўрсаткичлари ортмоқда

    Саломатлик 9 феврал 2022 1709

    Ўтган ҳафтада дунё бўйича коронавирусга чалиниш кўрсаткичлари аввалги ҳафтага нисбатан 17 фоизга камайди. Аммо касалликдан вафот этганлар сони, афсуски, 7 фоизга ошди. Бу ҳақда кеча Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг ҳафталик ҳисоботида маълум қилинди.

    Қайд этилишича, 31 январдан 6 февралгача 19 миллиондан зиёд киши COVID-19 инфекциясини юқтирган. Улардан қарийб 68 минг нафари касалликнинг оғир асоратлари оқибатида ҳаётдан кўз юмган.

    Шунингдек, ҳафта давомида энг кўп янги ҳолатлар АҚШда рўйхатга олинган — 1,8 миллион. Иккинчи ўринни 1,7 миллион кўрсаткич билан Франция эгаллаган. Кейинги ўринларни Германия (1,28 миллион), Бразилия (1,24 миллион) ва Ҳиндистон (1 миллион) банд этган.

    ЖССТнинг ҳисоботида келтирилишича, сўнгги 30 кун ичида олинган таҳлил намуналари коронавируснинг «омикрон» штамми 96,7 фоиз доминант вариантга айланганини тасдиқлайди. Қолган ҳолатларни эса «дельта» мутацияси ташкил этган.

    Россиядаги Н.Ф. Гамалея номидаги Миллий эпидемиология ва микробиология илмий-тадқиқот маркази лаборатория мудири Сергей Альховскийнинг фикрича, «омикрон» барибир «дельта» ни бутунлай сиқиб чиқара олмайди. Яъни аввалги штамм кичикроқ ҳажмда бўлсада сақланиб қолади, деб хабар беради Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати.

    Ўз навбатида, мутахассис «омикрон» билан касалланган беморда ҳосил бўлган иммунитет, яъни антитаначалар «дельта» ёки шу сингари бошқа мутацияларга қарши яхши самара бермаслигини таъкидлади.

    Германия соғлиқни сақлаш вазири эса «омикрон» штамми коронавируснинг охирги варианти бўла олмайди, деган хулосада. Унинг сўзларига кўра, ҳозир CОVID-19 билан касалланиш даражаси юқори. Бу эса вируснинг мутацияга учраши учун қулай шароитдир.

    «Ана шундай мураккаб эпидемиологик вазиятда янги штаммлар юзага келмаслигини тасаввур қилиб бўлмайди, — дейди вазир. — Шундай экан, пандемия «омикрон» билан тугаши имконсиз. Биз фақат янги мутациялар зарарсизроқ бўлишига умид қилишимиз мумкин, холос».

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates