Душанбени қум бўрони қоплади

    Қум бўрони Тожикистоннинг катта қисми – Хатлон вилояти, республикага қарашли туманлар ва Душанбени қамраб олди.

    Душанбени чанг қоплади. Одатда пойтахтнинг исталган жойидан кўриниб турадиган тоғ кўринмай қолди. Шамол кучайди, илиқ ва совуқ оқимлар тўқнашди – бу атмосфера ҳавосининг сифати кескин ёмонлашишига сабаб бўлди.

    Бундай об-ҳаво юрак-қон томир ва ўпка касалликлари, диабет ва гипертония, аллергия, астма касаллиги мавжуд бўлган ҳамда янги туғилган чақалоқлар аҳволига салбий таъсир кўрсатади.

    Синоптикларнинг таъкидлашича, мамлакатда чанг бўронлари тез-тез учрайди. Илгари улар ёзда содир бўлган бўлса, энди баҳорда бир неча марта юзага келмоқда. Ёғингарчилик камайган – ҳатто энг ёмғирли апрель ва май ойларида ҳам ёмғир етарлича ёғмади. Душанбе ҳаво ҳавзасида заррачаларнинг бир кеча-кундуздаги ўртача концентрацияси 10 микронгача ортиши кузатилди, деб хабар беради mir24.tv.