Пойтахт тиббиёт марказида беморлар сезиларли даражада кўпайди. Шифокорларнинг тушунтиришича, чанг бўронлари юрак ва қон томирларининг сурункали касалликлари билан оғриган одамларга кўпроқ салбий таъсир кўрсатади.
Қум бўронлари илгари республиканинг фақат жануби ва марказини қамраб олган. Ҳозирда мамлакат шимоли, Сўғд вилоятини ҳам қум бўрони қоплади.
Бу йил қум бўронлари одатдагидан эртароқ – баҳорнинг биринчи ойида бошланди. Бу ёғингарчиликнинг кам бўлаётгани билан боғлиқ, деб хабар беради mir24.tv.