Греция ОАВларининг хабар беришича, Афина осмони тўқ сариқ рангга айланган.
Американинг NASA Aqua сунъий йўлдошидан олинган суратлар юқори аниқликда Африкадан кириб келган чангининг кучли тўлқинини кўрсатади. Чанг Ўрта ер денгизининг шарқий қисми, асосан Грецияни қоплаган. Бироқ, баъзи шаҳарларда ҳарорат 35 даражадан ошди.
AccuWeather хизмати маълумотларига кўра, Греция жанубида ҳаво сифати сезиларли даражада ёмонлашган: чанг нафас йўллари, кўзга зарар етказиши, йўтални келтириб чиқариши мумкин. Греция шифохоналарида нафас олиш тизими касалликлари билан оғриган беморлар сони ортди, деб хабар беради report.az.