Эронда қум бўрони: 500 киши жароҳат олди

    Эроннинг Систон ва Белужистон вилоятида янги шамол тўлқинидан кейин 474 киши шифохона ва тиббиёт марказларига мурожаат қилган. Улардан камида 30 нафари касалхонага ётқизилган.

    19 июль куни эрталаб ноқулай об-ҳаво шароити туфайли расмийлар Теҳрондан вилоят маъмурий маркази Забол шаҳрига парвозни бекор қилишга мажбур бўлди.

    Аввалроқ бир суткадан камроқ вақт ичида 257 киши қум бўрони таъсиридан жабр кўргани, улардан саккиз нафари касалхонага ётқизилгани айтилган эди, деб хабар беради korrespondent.net.