Екатеринбургдаги мода ҳафталигида ўзбек миллий матоларидан тайёрланган либослар намойиш этилди

    Воқеа-ҳодисалар 15 ноябр 2022 2049

    Жорий йил 8-13 ноябрь кунлари Екатеринбург шаҳрида «Ekaterinburg Fashion Week» 17-мавсумий мода ҳафталиги ўтказилди.

    Тадбир Урал Давлат архитектура ва санъат университети, Свердловск области тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш жамғармаси ва Екатеринбург шаҳар маъмурияти томонидан ташкил этилди.

    Ҳафталик доирасида россиялик профессионал дизайнерлар, шу жумладан, Урал мода саноати вакиллари ҳамда Россиянинг турли шаҳарларидан келган маҳоратли ижодкорлар томонидан тайёрланган энг сара либослар тўплами намойиш қилинди.

    3 мингдан ортиқ киши танишган ушбу ҳафталикда Москва, Екатеринбург, Тюмень, Перм ва Омск шаҳарларининг катталар ва болалар учун кийим-кечак ва аксессуарлар ишлаб чиқарувчи 50 нафардан зиёд моҳир дизайнерлар ва машҳур брендлар қатнашди.

    Шу ўринда «Наталья Мишукова» бренди остида екатеринбурглик дизайнер Наталья Шестакова томонидан тақдим этилган либослар тўпламини алоҳида таъкидлаш жоиз.

    Ушбу дизайнернинг коллекциясида қўлланилган матолар ўзбек адраси ва ипагидан иборат экани билан ажралиб турди. Ташкилотчиларининг сўзларига кўра, Наталья Шестакова коллекцияси ишлатилган материал таркиби жиҳатидан ҳам маҳаллий жамоатчиликда катта қизиқиш уйғотган. Дизайнер Екатеринбургдаги мода ҳафталигида ўз коллекциясини намойиш этиш учун Ўзбекистонда махсус харид қилган матолари сифатидан жуда мамнун эканини айтди.

    10 ноябрда Ўзбекистон Бош консулхонаси биносида Наталья Шестакова билан учрашув бўлиб ўтди. Ўзбек миллий матоларини Урал федерал округи ҳудудида янада кенгроқ тарғиб қилиш мақсадида ташкил этилган суҳбат чоғида ҳамкорликнинг истиқболлари муҳокама этилди.

    Наталья Шестакованинг айтишича, у илгари Италия ва Германияда ишлаб чиқарилган матолардан фойдаланган, аммо айни пайтда ушбу мамлакатлардан бу маҳсулотларни Россияга олиб кириш тўхтатилгани сабабли у ўз фаолиятини ўзбек миллий матоларига йўналтиришга қарор қилган ва бу, дизайнернинг таъкидлашича, тўғри қарор бўлган.

    Ватандошларимиздан бирининг тавсияси билан Наталья Шестакова Марғилон шаҳрига келиб, у ерда ипак ва пахта матоларини ишлаб чиқариш жараёни билан яқиндан танишди.

    Екатеринбургдаги мода ҳафталигида у намойиш қилган маҳсулотларнинг ярми тадбирнинг биринчи кунидаёқ харидорлар томонидан сотиб олинди.

    Дизайнер ўзининг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларида Ўзбекистонга сафари ва ўзбек миллий матолари ҳақида батафсил маълумотларни эълон қилган.

    Учрашув якунида Ўзбекистон Конституцияси кунини нишонлаш доирасида Свердловск вилояти ва Урал федерал округининг бошқа вилоятларидан таклиф этиладиган кўп сонли меҳмонлар иштирокида маҳоратли дизайнер Наталья Шестакова томонидан ўзбек миллий матоларидан ишланган маҳсулотлар тақдимотини Екатеринбургда биргаликда ташкил этиш бўйича келишувга эришилди, деб хабар беради «Дунё» АА.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates