Экологик барқарор тизим жорий этиш илм-фан олдидаги долзарб вазифа

    Сўнгги ўттиз йил ичида автомобиль саноати ривожланиб, автомобиллар ишлаб чиқариш сезиларли даражада ўсди, бу эса чиқинди полигонларига кўп миқдордаги чиқинди шиналарнинг пайдо бўлишига олиб келди. Уларни йўқ қилишнинг янги усулларини ишлаб чиқиш бўйича изланишларнинг долзарблиги шундаки, атроф-муҳитнинг токсик чиқиндилар билан ифлосланишининг олди олинади ва қайта ишлаш имконияти пайдо бўлади.

    Республикамизда экологик вазиятни тубдан яхшилаш, инсон ҳаётига таъсир ўтказувчи экологик муаммоларни бартараф этиш, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасидаги ислоҳотлар республикада экологик вазиятни тубдан яхшилаш, инсон ҳаётига таъсир этувчи экологик муаммоларни бартараф этиш ва вазиятни барқарорлаштириш, ўрмонлар майдонини кенгайтиришга қаратилган “Яшил макон” миллий лойиҳасини кенгайтириш, Орол бўйи минтақасида экологик вазиятни барқарорлаштириш ва унинг қуриши натижасида юзага келадиган муаммоларнинг салбий таъсирини юмшатиш, иқлим ўзгаришининг салбий таъсирининг олдини олиш, биологик хилмахилликнинг барқарор сақланишини таъминлаш, қаттиқ маиший чиқиндиларни йиғиш ва олиб кетиш хизмати сифатини яхшилаш ҳамда ҳаво ифлосланишининг олдини олиш, унинг табиий таркибини сақлаш бўйича қатъий чоралар кўрилмоқда.

    Жаҳонда қаттиқ маиший чиқиндиларни йиғиш ва олиб кетиш хизмати сифатини яхшилаш ҳамда ҳаво ифлосланишининг олдини олиш ишлари давлат томонидан эътибор қаратиладиган муҳим соҳалардан биридир. Маиший қаттиқ чиқиндиларнинг энг кенг тарқалган турларидан бири бу эскирган яроқсиз транспорт шиналаридир. Дунё бўйича эскирган автошиналар заҳираси ҳар йили камида 7 миллион тоннага кўпайиб, умумий ҳисобда 25 миллиондан 40 миллион тоннагача чиқинди сифатида чиқарилмоқда. Чиқинди автошиналарнинг атига 23 фоизи қайта ишланиб, улардан энергия олиш учун ёқилғи, транспортлар ва пьечлар учун ёқилғи, йўлларни қоплаш учун гранула шаклдаги резиналар олинади. Қолган 77% шиналар тежамкор ва самарали усуллар йўқлиги сабабли қайта ишланмайда ва улар чиқинди полигонларига ташланади. Чиқинди полигонларига ташланган ёки ерга кўмилган шиналар табиий шароитда камида 100 йил давомида парчаланади. Улар ёмғир ва ер ости сувлари таъсирида бир қатор токсик органик бирикмаларни, жумладан, дифениламин, дибутил фталат, фенантрен каби моддаларни ҳосил қилади. Бу зарарли моддалар тупроқ ва ер ости сувлари таркибига қўшилади.

    Шиналар ёқилганда эса кўплаб заҳарли бирикмалар ҳосил бўлади. Масалан, 1 тонна чиқинди шинасини ёқилганда антрасен, фторентан, пиренни каби бирикмаларни ўз ичига олган 270 кг қурум ва 450 кг ҳар хил газлар ажралиб чиқади ва булар ичида бифенил ва бензопирен энг кучли кансероген моддалар қаторига киради.

    Европа шиналарни қайта ишловчилар ассоциацияси маълумотларига кўра, Европа Иттифоқи ишлатилган шиналарни атмосферада ва полигонда ёқишни тақиқлашга қарор қилган.

    Сўнгги ўттиз йил ичида автомобиль саноати ривожланиб, автомобиллар ишлаб чиқариш сезиларли даражада ўсди, бу эса чиқинди полигонларига кўп миқдордаги чиқинди шиналарнинг пайдо бўлишига олиб келди. Уларни йўқ қилишнинг янги усулларини ишлаб чиқиш бўйича изланишларнинг долзарблиги шундаки, атроф-муҳитнинг токсик чиқиндилар билан ифлосланишининг олди олинади ва қайта ишлаш имконияти пайдо бўлади. Табиий энергия манбалари ҳисобланган нефт ва газ заҳиралари чеклангани, бугунги кунда замонавий иқтисодиёт ва энергетикадаги бир қатор муаммоларни ҳал этадиган юқори молекулали чиқиндиларини қайта ишлашнинг янги инновацион усулларни ишлаб чиқиш илм-фан олдидаги вазифалардан бири ҳисобланади.

    Кўплаб саноати ривожланган мамлакатларда чиқинди полигонларининг ўсиши туфайли ҳар йили жуда кўп эскирган автомобиль шиналари чиқинди полигонларида ва автомобиль корхоналари ҳудудида тўпланади. Бугунги кундаги қайта ишлашнинг мавжуд усуллари уларни йўқ қилиш муаммосини тўлиқ ҳал эта олмайди, чунки шиналарнинг катта қисми ҳанузгача қаттиқ чиқинди полигонлари сақланмоқда ёки турли мақсадларда ёқиб юборилмоқда.

    Маиший чиқиндиларни йўқ қилиш муаммоси бугунги кунда бутун дунёда долзарб бўлиб қолмоқда. Чунки, юқори молекулали бирикмалардан фойдаланиб бўлингандан сўнг уларни ўз-ўзидан йўқ қилиш имкони йўқ.

    Сўнгги йилларда ривожланган мамлакатларнинг аксариятида ишлатилган автомобиль шиналарини қайта ишлаш бўйича янги технологияларни такомиллаштириш ва яратиш, шунингдек, ишлаб чиқилган жараёнларнинг алоҳида босқичлари кўрсаткичларини яхшилаш бўйича кўплаб изланишлар олиб борилмоқда.

    Ўзбекистонда ҳам қаттиқ маиший чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш тизими инфратузилмасини такомиллаштириш бўйича кенг кўламли ишлар олиб борилди. Бу бўйича мамлакатимизда норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар, узоқ йилларга мўлжалланган стратегиялар ишлаб чиқилган. “Ўзбекистон – 2030” стратегияси ҳам айнан шу соҳада янги давр яратади. Мазкур стратегия атроф-муҳитни муҳофаза қилишни таъминлаш, табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш, қаттиқ маиший чиқиндиларни қайта ишлаш тизимини ривожлантириш ва улардан самарали фойдаланиш бўйича ҳозирда амалда бўлган ҳуқуқий ҳужжатларни тўлдирибгина қолмай, соҳада янги вазифалар ва истиқболли лойиҳалар яратади.

    Бугунги кунда “Ўзбекистон – 2030” стратегиясида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида Фарғона политехника институти олимлари, изланувчилар, магистр ва докторантлар томонидан қаттиқ маиший чиқиндиларни қайта ишлаб, экологияга зарарини камайтириш, уларни ташиш ва сақлаш, утилизация қилиш ишларини такомиллаштириш бўйича илмий изланишлар олиб борилмоқда.

    Институт жамоаси томонидан амалга оширилаётган илмий лойиҳалар натижасида қаттиқ маиший чиқиндиларни иккиламчи хомашё сифатида ишлатиш ва улардан маҳсулот олиш, қаттиқ маиший чиқиндилар ҳосил бўлишининг ўсиш суръатларини секинлаштириш ва уларнинг хавфли хусусиятларини камайтириш, шунингдек, улардан такрорий фойдаланишга эришилади. Бундан ташқари, улардан олинган хомашё, энергия ва материаллардан такрорий фойдаланиш имконияти пайдо бўлади. Илмий изланишлар асосида қаттиқ маиший чиқиндиларни қайта ишлаш ва утилизация қилиш, қаттиқ маиший чиқиндиларга дастлабки ишлов бергандан сўнг, улар таркибидаги фойдали моддалардан товар маҳсулотларини ишлаб чиқаришда иккиламчи хомашё сифатида фойдаланилади. Шунингдек, олимларимиз бу борада кўплаб илмий асосланган лойиҳалар устида иш олиб бормоқда.

    Ғуломқодир МИРЗАҚУЛОВ,

    Фарғона политехника институти

    Кимё технология факультети декани


    No date selected
    июл, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates