Экология вазирлиги махсус чиқинди пакетларини харид қилиш бўйича тижорат таклифларини қабул қилади

    Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ишлаб чиқарувчи ва етказиб берувчи тадбиркорлардан махсус чиқинди пакетларини харид қилиш бўйича тижорат таклифларини қабул қилади.

    Харид қилинадиган пакетларга қўйиладиган талаблар:

    1. Пакетлар микроорганизмлар иштирокида биопарчаланиш хусусиятига эга бўлиши керак ёки таркибида крахмал бўлган органик чирувчи маҳсулотлардан ишлаб чиқарилган бўлиши керак;

    2. Пакетлардан чиқиндиларни саралаб йиғишда фойдаланилади;

    3. Пакетларнинг ҳар бири ихчам шаклда йиғилган, тахланган, бир-бирига кетма-кет уланган, ўралган рулон ҳолатида ишлаб чиқарилган бўлиши лозим;

    4. Пакетларнинг ранги:

    — шаффоф, рангсиз;
    — қора;
    — жигарранг.

    5. Пакетларнинг сиғими, ўлчами, юк кўтарувчанлиги ва қалинлиги:

    — жигарранг: эни — 55 см, бўйи — 65 см, сиғими — 20-25 л ва қалинлиги 40 микрон — 60 минг дона;

    — шаффоф рангсиз: — эни – 60 см, бўйи – 90 см, сиғими – 40-45 л, қалинлиги 60 микрон – 30 минг дона ҳамда эни – 55 см, бўйи – 65 см, сиғими – 20-25 л, қалинлиги – 40 микрон – 30 минг дона;

    — қора рангли: эни — 60 см, бўйи – 90 см, сиғими – 40-45 л, қалинлиги – 60 микрон – 30 минг дона ҳамда эни – 55 см, бўйи – 65 см, сиғими – 20-25 л, қалинлиги – 40 микрон – 30 минг дона.

    6. Пакетларнинг дизайни қуйидагича бўлиши керак:

    Тижорат таклифлари 14 март соат 11:00 гача қабул қилинади. Таклифларни вазирликнинг info@eco.gov.uz электрон почтаси орқали юбориш ёки +998(71) 270-07-70 (9991) рақамларига қўнғироқ қилиб, етказиш мумкин.

    No date selected
    ноябр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates