Ўзбекистоннинг АҚШдаги элчихонаси маълумотига кўра, Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 242 бандлари ва 244 моддаси 3 қисмида қўрсатилган жиоятларни содир этганликда айбланаётган ҳамда халқаро қидирувда бўлган Ўзбекистон фуқароси Б.А. АҚШнинг ваколатли ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари томонидан қўлга олинган.
Мазкур моддалар тақиқланган диний экстремистик, сепаратистик ва фундаменталистик ташкилотларни тузиш, уларга раҳбарлик қилиш ёки уларда иштирок этиш, шунингдек, диний мазмундаги материалларни қонунга хилоф равишда тайёрлаш, сақлаш, олиб кириш ёки тарқатиш учун жавобгарликни назарда тутади.
Б.А.ни қўлга олиш бўйича тезкор-қидирув ҳаракатлари 2024 йил май ойида бошланган ва Ўзбекистоннинг тегишли ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар билан ҳамколикда амалга оширилган. Олиб борилган ишлар натижасида фуқаро Б.А. жорий йилнинг ноябрь ойи бошида АҚШда қўлга олинган.









