Элдор Шомуродов Ла Лигага йўл олиши мумкин

    Спорт 15 январ 2023 1660

    Унга Роналдо эгалигидаги клуб қизиқмоқда

    Бу ҳақда "El Chiringuito" хабар бермоқда.

    Манбага кўра, "Реал Вальядолид" ҳужум чизиғини кучайтирадиган футболчиларни изламоқда. Роналдога тегишли бўлган клуб "Рома" асосий таркибидан ўрин ололмаётган Элдор Шомуродов вариантини ўрганмоқда.

    "Вальядолид"га Шомуродов варианти маъқул келмоқда ва улар ўзбекистонлик форвардни сотиб олиш ҳуқуқисиз ижарага олмоқчи.

    Шунингдек, Ла Лига клуби Элдорнинг трансфери учун "Рома" хоҳлаётган 10 млн еврони тушириш бўйича музокара ўтказмоқчи. Аввалроқ "Торино" 27 ёшли футболчининг ижараси учун 1 млн евро тўламоқчи эканлиги айтилганди. Унинг трансфер нархи эса 7 млн еврога баҳоланмоқда. "Реал Вальядолид" жорий мавсум Испания чемпионатида 16 та ўйин ўтказиб, 17 очко билан жадвалда 16-ўринда бормоқда.

    No date selected
    сентябр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates