Бу ҳақда Бош прокуратура хабар берди.
Ўтказилган Назорат тадбирларида шу йилнинг ўтган даврида фермер ва деҳқон хўжаликларини суғоришда сув насосларидан фойдаланишда 240 та ҳолатда 27,9 млрд. сўмлик 30,8 млн. кВт соат электр энергиясидан ноқонуний фойдаланилгани аниқланди.
Маълумотларга кўра, Нукус туманидаги "Б.Т." фермер хўжалиги раҳбари А.А. хўжаликка тегишли электр ҳисоблагичнинг схемаларига ташқи таъсир кўрсатиб, 1 млрд. 684 млн. сўмлик 1 млн. 871 минг кВт. соат электр энергиясини ўғирлаган.
Шунингдек, Қизириқ туманидаги "С.Ҳ." фермер хўжалиги раҳбари А.И. "S.C.T.C." МЧЖ ва туман электр таъминоти корхонаси мансабдорлари билан тил бириктириб, сув насосини ўзбошимчалик тармоққа улаб 476,2 млн. сўмлик 529,1 минг кВт. соат электр энергиясини ўғирлаган.
Аниқланган ҳолатлар юзасидан ЖКнинг 169-моддаси, 4-қисми "а" банди билан жиноят ишлари қўзғатилиб, гумонланувчи шахслар процессуал тартибда ушланди.
Ҳозирда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва назорат органлари томонидан табиий газ ва электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиш ҳолатларини фош этишга қаратилган кучайтирилган рейд тадбирлари давом этмоқда.