Профессионал учувчи Жон Питерс бошқарувидаги қайиқ Таунсенд (Шимолий Каролина штати) кўлининг бир километрлик қисмида икки пойгадан сўнг мос равишда соатига 178,8 ва 189 тезликка эришди. Беш йил аввал Jaguar қайиғида қайд этилган олдинги рекорд соатига 40 километрга янгиланди.
Black Sheep Racing компанияси томонидан ишлаб чиқилган Big Bird қайиғи гидросамолёт корпусига эга. Транспорт воситасининг умумий оғирлиги 442 килограммдан ошмайди, деб хабар беради techcult.ru.