Жаҳон рекордчиси Ян Руз дор йўлидан ўтиш чоғида 3566 метр масофани босиб ўтди

    Cлэклайн бўйича уч карра жаҳон чемпиони эстониялик Яан Руз Мессина бўғозининг (Италия) устидан тортиб қўйилган тасманинг устидан ўтишга уринди.

    У муваффақиятга эриша олмади – эгилувчан тасма бўйлаб юриш пайтида у бир неча марта йиқилди, бу спортнинг ушбу қоидаларига кўра, мағлубиятдир. Бироқ, Руз ниҳоятда қийин шароитларда рекорд даражадаги масофани босиб ўтишга муваффақ бўлди ва шу билан олдинги жаҳон рекордини янгилади.

    Слэклайннинг экстремал шароитлари билан ажралиб туради – эни салкам 2 сантиметрли полиэфирли тасма ҳар доим эгилувчан бўлиб туради. Тебранишларнинг амплитудаси катта, ўтиш чоғида спортчилар тез-тез тасмадан тушиб кетади. Шунинг учун, хавфсизлик нуқтаи назаридан, тасма одатда 1 метр баландликда тортиб қўйилади ва унинг узунлиги бир неча ўн метрдан ошмайди.

    Бу сафар аксинча бўлди. Тасма 264 метр баландликда, 3,6 километр масофада жойлашаган иккита эски электр устунлари ўртасида тортиб қўйилди. Спортчининг сўзларига кўра, унга об-ҳаво қулай келди – шамол тасмани фақат ўртача даражада силкитди. У 3566 метр масофани босиб ўтиб, мувозанатни йўқотиб, йиқилиб тушди. Бу аввалги 2710 метрли рекорддан кўп, аммо қоидаларга кўра, бу ютуқ ҳисобга олинмади, деб хабар беради techcult.ru.

    Руз ўрнидан туришга муваффақ бўлди ва йўлида давом этди, лекин тез орада яна йиқилди. Охир-оқибат, масофани босиб ўтди ва у ўз олдига қўйган вазифани уддаладим, деб ҳисобламоқда.


    No date selected
    ноябр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates