Электр тармоқларига ноқонуний уланиш ҳолатлари фош этилмоқда

    Сирдарё тумани “Тараққиёт” МФЙдаги ушбу МЧЖга қарашли қум-шағал қазиб олиш карьерига уланган трансформаторнинг электрон ҳисоблаш приборига ташқи таъсир кўрсатиб, 1,1 млн кВт/с электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиб келган.

    Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Сирдарё вилоят бошқармаси томонидан ЭТК ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган терговга қадар текширувда, “T.T.” МЧЖ масъул шахслари ва бошқалар Сирдарё тумани “Тараққиёт” МФЙдаги ушбу МЧЖга қарашли қум-шағал қазиб олиш карьерига уланган трансформаторнинг электрон ҳисоблаш приборига ташқи таъсир кўрсатиб, 1,1 млн кВт/с электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиб келганликлари аниқланган.

    Шу каби, Департаментнинг Булунғур туман бўлими томонидан ЭТК ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган терговга қадар текширувда, “S.b.” МЧЖ раҳбари Б.Ю. МЧЖ ер майдонини суғориш учун умумий фойдаланишдаги электр тармоғига сув насосини ўзбошимчалик билан улаб, 578,1 минг кВт/с электр электр энергиясидан ноқонуний фойдаланганлиги аниқланган.

    Ушбу қонунбузилиш ҳолатлари оқибатида давлат ва жамият манфаатларига жами 785,1 млн сўм зарар етказилган.

    Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 185-2-моддаси (электр, иссиқлик энергияси, газ, водопроводдан фойдаланиш қоидаларини бузиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates