Электромобилларни зарядлаш станцияларини қуриш учун ерлар қаерда сотилишини биласизми?

    Бизнес 16 июн 2023 1456

    Бугунги кунга келиб Ўзбекистон бўйлаб электромобиллардан фойдаланиш оммалашиб бормоқда.

    Электромобилларни зарядлаш станциялари сони ҳам ортиб бормоқда. Республикамизнинг барча ҳудудларидан электромобилларни зарядлаш қурилмаларини топса бўлади. Бироқ экологик жиҳатдан фойдали бўлган транспорт воситаларининг узоқ ҳудудларда ҳам оммалашувини таъминлаш мақсадида e-auksion.uz электрон савдо платформаси орқали электромобилларни зарядлаш станцияларини ўрнатиш ҳуқуқини берувчи кўчма савдо жойлари сотувга қўйилмоқда.

    Айни пайтда e-auksion.uz порталида 200 га яқин фақат ушбу йўналиш учун мўлжалланган жойлар савдода турибди. Тадбиркорлар ушбу жойларни сотиб олиши ва қурилмаларни ўрнатган ҳолда ўз фаолиятларини кенгайтиришлари мумкин. Савдода юридик шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорлар иштирок эта олади.

    Платформада онлайн аукционда иштирок этиб, ғолиб бўлган шахс номига ғолиблик баённомаси расмийлаштирилади.

    Тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиш истагида бўлган ҳамюртларимизга 37 мингга яқин кўчма савдо жойлари учун онлайн савдода иштирок этишни ва тадбиркорлик фаолиятини кенгайтиришларини таклиф этамиз.

    No date selected
    март, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates