Электрон газ ҳисоблагич қарздорлик сабаб ўчиб қолганда...

    Энергетика 4 август 2021 47580

    «Hududgaztaʼminot» АЖ қарздорлик сабаб ўчиб қолган электрон газ ҳисоблагични қайта газ тармоғига улаш бўйича истеъмолчилар учун қуйидаги мазмунда тушунча беради.

    «Hududgaztaʼminot» АЖ томонидан бугунги кунга қадар республика миқёсида 1,5 миллиондан зиёд табиий газ истеъмолчилари хонадонига электрон газ ҳисоблагичлар ўрнатилиб, «BillingGaz» тизимига уланиши натижасида, табиий газ етказиб бериш ҳамда ҳисоб-китоб қилиш жараёнида инсон омили таъсири тўхтатилди.

    Истеъмол қилинган табиий газ учун қарздорлиги бўлган истеъмолчиларга тармоқдан автоматик тарзда ўчирилишларидан аввал, газ ҳисоблагич ўрнатилаётган вақтда истеъмолчи томонидан тақдим этилган телефон рақамига огоҳлантириш СМС-хабарномалар юбориляпти.

    Хабарномадан сўнг, фақат тўловларни амалга оширмаган ва қарздорлиги мавжуд бўлган истеъмолчиларнинг газ таъминоти автоматик тарзда тўхтатилади!

    «Hududgaztaʼminot» АЖ истеъмолчиларнинг талаб ҳамда таклифларини инобатга олиб, қарздорлик сабабли ўчирилган хонадонларнинг ҳисоблагичларини қайта ёқиш жараёнини янада соддалаштирди.

    Энди, ўчирилган газ ҳисоблагичларни қайта ёқиш жараёни мобайнида истеъмолчининг мобил алоқа воситаларига эмас, балки тўғридан-тўғри хонадонларига ўрнатилган ҳисоблагичлардаги сим-картага юборилган ҳолда ҳисобдоннинг олд қисмидаги ENTER тугмасини 3 маротаба босиш орқали клапан очилиш имконияти яратилди.


    Тўлов амалга оширилгандан сўнг истеъмолчилар хавфсизлигини таъминлаш мақсадида, ҳисоблагич томонидан газ сизиб чиқиш ёки чиқмаслик ҳолатини текшириш учун 6-10 дақиқалик тест режими ишга тушади. Шу вақт оралиғида хонадондаги мавжуд барча газ жиҳозларининг кранлари ёпиқ ҳолатда бўлиши шарт. Агар, ушбу талаб амалга оширилмай, тест режимини кутмасдан, газдан фойдаланиш бошлаб юборилса, истеъмолчи ҳақдор бўлса ҳам ҳисоблагич такрорий равишда клапанни ёпади. Бу ҳолат 3 марта такрорлангандан сўнг, ҳисоблагич автоматик блокланади ва энди истеъмолчи туман/шаҳар газ таъминоти бўлимларига ёки «Call-centre»нинг 1104 рақамига қўнғироқ қилиши тавсия этилади, деб хабар беради Энергетика вазирлиги матбуот хизмати «Hududgaztaʼminot» АЖ маълумотига таяниб.

    Шунингдек ,хабар орқали истеъмолчи учун зарур бўлган қуйидаги йўриқнома тақдим этилган:

    Қарздорлик сабаб ўчиб қолган ЭГҲУни қайта газ тармоғига улаш бўйича қисқа йўриқнома!

    1) Истеъмолчига қарздорлик ҳақида СМС хабарнома келади.

    2) Тўлов амалга оширилади (бунда истеъмолчи балансида ортиқча сумма бўлиши керак).

    3) Исталган тугмани босиб дисплей ёқилади.

    4) ENTER тугмаси босилганда марказ билан алоқа ((|)) ўрнатилади.

    5) Дисплейда «ULANISH» сўзи пайдо бўлади ва ENTER тугмасини босиш орқали кейинги амалиётга ўтилади.

    6) Дисплейда «OCHISH» сўз чиқиб, ENTER тугмасини босиш орқали ҳисоблагич клапани очилади.

    ЁДДА САҚЛАНГ!

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates