Энди 1000 та умумтаълим мактабида "Смарт синфлар" ташкил этилади

    2027 йилга қадар 1000 та ўқув компьютер синфлари тўплами босқичма-босқич тарзда вазирликка тақдим этилади.

    Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигида "Hancom academy" раҳбарияти билан "Ўзбекистондаги умумтаълим мактабларида ахборот коммуникация технологияларига ихтисослаштирилган “Смарт синфлар” ташкил этиш" ҳамкорлик лойиҳасини амалга ошириш юзасидан учрашув бўлиб ўтди.

    Унда вазир Ҳилола Умарова, "Hancom academy" Бош директори Кван-Хон Ли, ижрочи директори Пак Кинхён ҳамда ташкилотнинг Ўзбекистондаги расмий вакили Ли Санг Ил ва вазирлик масъуллари иштирок этишди.

    Учрашувда, "Hancom academy" томонидан мактабларга АКТдан фойдаланиш, IТ касб йўналишларида тўгараклар ташкил этиш мақсадида 2027 йилга қадар 1000 та ўқув компьютер синфлари тўплами босқичма-босқич тарзда вазирликка тақдим этилиши маълум қилинди.

    Шунингдек ҳамкорлик имкониятларининг келгуси қадамларини ишлаб чиқиш ва режалаштириш учун томонлар ўртасида Англашув меморандуми имзолашди.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates