Президентнинг 31.05.2023 йилдаги “Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасини трансформация қилиш ва ваколатли давлат органи фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида“ги ПФ-81-сон қарори ижросини таъминлаш мақсадида прокуратура органлари томонидан бир қатор ишлар амалга оширилмоқда.
Ушбу меморандумдан кўзланган асосий мақсад мамлакатимизда экологик хавфсизликни таъминлаш ва экологик ҳуқуқбузарликларга қарши курашишда космик мониторинг натижаларидан фойдаланиш, яшил ҳудудларнинг қисқариши ва дарахтларнинг кесилиши ҳолатлари, ноқонуний қазиш ишлари, шу жумладан дарё ўзанлари ва сувни муҳофаза қилиш зоналарида норуда материаллари қазиб олиниши олдини олиш, ходимларнинг жамиятда ҳуқуқий маданиятини юксалтиришдаги иштироки ҳақида кенг жамоатчиликни хабардор қилиш бўйича алоқаларни ва ҳамкорликни янада мустаҳкамлашдир.