Испания ҳар йили 300 минг нафар ноқонуний муҳожирни қонунийлаштиримоқчи

    Мамлакат иқтисодиёти йилига 250 нафардан 300 минг нафаргача чет эллик ишчиларга муҳтож.

    Испания миграция вазири Эльма Саиснинг айтишича, мамлакатнинг янги миграция қоидалари келаси уч йил ичида ҳар йили 300 мингга яқин ноқонуний муҳожирларнинг мақомини қонунийлаштиради. Бу ҳақда Reuters ахборот агентлиги хабар берди.

    Бу режа мамлакатда тегишли ҳужжатларсиз яшаётган кўп сонли аҳолига қарши курашиш бўйича ҳукумат ташаббусининг бир қисмидир.

    “Испания очиқ ва гуллаб-яшнаган ёки ёпиқ ва камбағал мамлакат бўлиши танловида – биз биринчисини танладик”, деди Саис.

    Унинг таъкидлашича, “давлатнинг ижтимоий пойдеворини сақлаб қолиш учун” мамлакатга йилига 250 минг нафардан 300 минг нафаргача хорижий ишчи керак.

    Ушбу ҳаракат Испаниянинг иммиграция сиёсатини кенгроқ ислоҳ қилишнинг бир қисми бўлиб, муҳожирларнинг малакасини ошириш ва уларнинг ижтимоий хизматлардан фойдаланишини таъминлаш чораларини ҳам ўз ичига олади, деб хабар беради korrespondent.net.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates