Ўзбекистон ва Венгрия меҳнат мигрантларини қўллаб-қувватлаш бўйича саъй-ҳаракатларни бирлаштиради

    Ўзбекистон элчихонасида Халқаро миграция ташкилотининг (ХМТ) Венгриядаги ваколатхонаси раҳбари Даниэл Багамери билан музокаралар бўлиб ўтди.

    Унда меҳнат миграцияси соҳасидаги ҳамкорлик истиқболлари муҳокама этилди.

    ХМТнинг Венгриядаги вакилига Ўзбекистон Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги фаолияти, унинг асосий вазифа ва функциялари, шунингдек, меҳнат мигрантлари ҳуқуқларини қўллаб-қувватлаш ва ҳимоя қилишга қаратилган дастурлар ҳақида батафсил маълумот берилди.

    Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг меҳнат мигрантларига ҳуқуқий, ахборот ва маслаҳат ёрдами кўрсатиш, жумладан, ҳужжатларни расмийлаштиришда кўмаклашиш, ҳуқуқий масалаларни ҳал этиш ва бутун меҳнат миграцияси жараёни давомида мигрантлар хавфсизлигини таъминлашдаги ўрни муҳимлигига алоҳида эътибор қаратилди.

    Муҳокама доирасида ҳамкорликнинг истиқболли йўналишлари, жумладан, мигрантлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш дастурларини ишлаб чиқиш, меҳнат мигрантларининг малакасини ошириш, уларнинг хорижда хавфсиз ва қонуний бандлигини таъминлаш масалалари хусусида фикр алмашилди.

    ХМТнинг Венгриядаги ваколатхонаси раҳбари бу борадаги ҳамкорликни чуқурлаштиришдан, шунингдек, мазкур мамлакатга Ўзбекистондан келган мигрантларнинг меҳнат шароитларини яхшилашга қаратилган дастурларни ишлаб чиқишдан манфаатдор эканлигини билдирди. Венгрияда ишлашни режалаштираётган Ўзбекистон фуқаролари учун венгер тилини ўрганиш бўйича курслар ташкил этиш таклифи ҳам илгари сурилди.

    Томонлар меҳнат мигрантларининг хавфсизлиги ва ҳуқуқларини таъминлаш, уларнинг хориждаги меҳнат шароитларини яхшилаш бўйича ҳамкорликдаги ишларни давом эттириш тўғрисида келишиб олдилар, деб хабар беради “Дунё” АА.

    No date selected
    октябр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates