Энергетика вазири халқаро саноат кўргазмасида йирик компаниялари раҳбарлари билан учрашди

    Энергетика 26 апрел 2023 1761

    Жорий йил 24-26-апрель кунлари “Ўзекспомарказ” Миллий кўргазма мажмуасида “Иннопром. Марказий Осиё” учинчи халқаро саноат кўргазмаси бўлиб ўтяпти.

    25-апрелда Ўзбекистон Энергетика вазири Ж.Мирзамаҳмудов кўргазма доирасида Татаристон Республикасининг қатор йирик компаниялари раҳбарлари билан учрашув ўтказди.

    Учрашувда Татаристон Республикасининг 10 дан ортиқ компания вакиллари билан юқори кучланишли электр тармоқларини қуриш, кабель маҳсулотларини ишлаб чиқариш, нефть-газ соҳасида компрессор ва насос станцияларини етказиб бериш, электромобиль ва электробусларни зарядлаш станцияларини ўрнатиш ва бошқа бир қатор йўналишларда музокаралар бўлиб ўтди.

    Музокаралар якунида томонлар қўшма йўл харитаси ишлаб чиқиш бўйича келишиб олдилар, деб хабар беради Энергетика вазирлиги матбуот хизмати.

    Маълумот учун: Кўргазмада турли давлатларнинг 300 дан ортиқ компаниялари иштирок этяпти. Ўзбекистон, Россия ва Беларус давлатлари эса миллий экспозицияларини намойиш этяпти. Кўргазма доирасида бугунги кунга қадар 30 дан зиёд йирик ишбилармонлик тадбирлари ва 500 дан ортиқ учрашувлар ўтказилди.

    No date selected
    октябр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates