Энергетика вазирлигининг маълум қилишича, бундан бир ой муқаддам 2025 йил 12 апрель куни соат 15:30 да жорий йил бошидан буён қуёш ва шамол электр станциялари томонидан 2 млрд кВт⋅соат электр энергияси ишлаб чиқарилгани қайд этилган эди.
Шу йилнинг 12 май соат 12:00 ҳолатига кўра, мамлакатимиздаги барча қуёш ва шамол электр станциялари томонидан ишлаб чиқарилган электр энергияси миқдори жорий йил бошидан 3 млрд кВт⋅соатга етди.
Мазкур генерациянинг 1 млрд 776,3 млн кВт⋅соатлик қисми қуёш электр станциялари томонидан, 1 млрд 223,7 млн кВт⋅соатлик қисми эса шамол электр станциялари томонидан ишлаб чиқарилди.
Бунинг натижасида:
- — 900 млн куб метр табиий газ тежалишига эришилди;
- — атмосферага 1 млн 710 минг тоннадан ортиқ карбонат ангидрид ва 1 минг 710 тонна азот оксидлари чиқишининг олди олинди.
Шунингдек, жорий йил бошидан бугун, 12 май соат 12:00 га қадар Ўзбекистондаги барча гидро электр станциялари ва қуёш ҳамда шамол электр станциялари томонидан 5 млрд 250 млн кВт·соат электр энергияси ишлаб чиқарилди.
Бунинг натижасида:
- — 1 млрд 575 млн куб метр табиий газ тежалишига эришилди;
- — атмосферага 2 млн 990 минг тонна карбонат ангидрид ва 2 минг 990 тонна азот оксидлари чиқишининг олди олинди.
Маълумот учун: мазкур ҳажмдаги электр энергияси 5 миллион 833 минг 333 та хонадоннинг тўрт ярим ойлик ёки 2 миллион 187 минг 500 та хонадоннинг бир йиллик меъёрий базасини ташкил қилади.








