Нуфузли меҳмон ишлаб чиқариш майдонларини кўздан кечирди. Шунингдек, технопарк резиденти бўлган компаниялар вакиллари билан учрашувлар ўтказилиб, истиқболли лойиҳаларни ривожлантириш масалалари муҳокама этилди, деб хабар беради Энергетика вазирлиги матбуот хизмати.
Ҳозирги кунда технопаркда 27 та резидент-компания рўйхатдан ўтган бўлиб, уларнинг умумий инвестиция ҳажми 147 миллион долларни ташкил этади. 19 та корхона аллақачон ишлаб чиқариш фаолиятини йўлга қўйган.
2024 йилда технопарк резидентлари қиймати 16,7 миллион долларлик турли маҳсулотларни ишлаб чиқариб, унинг 52 фоизини экспорт қилган. 2025 йил бошидан ишлаб чиқариш ҳажми 7 миллион долларни ташкил этди.
2022 йилда очилган «Чирчиқ» кимё-индустриал технопарки Ўзбекистон кимё саноатининг асосий таркибий қисмларидан бирига айланган ва минтақанинг кимё-саноат соҳасида ўз ўрнини мустаҳкамлаб, фаол ривожланишда давом этяпти.
Нуфузли меҳмонга ташриф мобайнида Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазири Жўрабек Мирзамаҳмудов ҳамроҳлик қилди.








