Энергия тежовчи технологиялар ўрнатилмаган уй -жой ва иншоотлар фойдаланишга қабул қилинмайди

    Фарғона вилояти қурилиш соҳасида ҳудудий назорат инспекцияси Бешариқ тумани, «Файзиобод» МФЙ, Олтин водий кўчасида жойлашган 5-МТТ биносига қўшимча хоналар қуриш объектида олиб борилган ўрганишлар натижасида бино лойиҳа смета ҳужжатларида энергия самарадорлик талабларига тўлиқ риоя этмаганлиги аниқланди.

    Бу ерда иккиламчи ҳамда қайта тикланувчан энергия ресурсларидан фойдаланиш талаблари кўзда тутилмаган. Дераза ромларини ойналари 2 қаватлидан 3 қаватлига ўзгартирилмаган, иситиш радиаторлари орқа томонларига иссиқлик қайтарувчи ҳимоя материаллари ўрнатилиши белгиланмаганлиги маълум бўлди. Мутасаддилар юқоридаги камчиликлар бартараф этилгунга қадар қурилиш-монтаж ишларини вақтинчалик тўхтатиш бўйича кўрсатма берди.

    – Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 9 сентябрда «Энергия тежовчи технологияларни жорий қилиш ва кичик қувватли қайта тикланувчи энергия манбаларини ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги фармони қабул қилинган, — дейди Фарғона вилояти қурилиш соҳасида ҳудудий назорат инспекцияси бўлим бошлиғи Дилмурод Сафаров. Эндиликда, 2023 йил 1 январдан бошлаб янги қуриладиган ва реконструкция қилинадиган барча (шу жумладан, давлат ва хусусий) бино-иншоотларини лойиҳалаштириш ва ишга туширишда иссиқ сув истеъмоли ҳажмининг камида 25 фоизи ушбу объектларда ўрнатиладиган қуёш сув иситиш қурилмалари орқали қопланишини белгиланган.

    Ўрганишлар жараёнида «Яккатут» МФЙ, Яккатут қишлоғи Наврўз кўчасида «Бешариқ Райҳон» оилавий корхонаси томонидан давлат хусусий шерикчилик асосида маҳалла фуқаролар йиғини биноси қурилиш ишлари ноқонуний амалга ошираётганлиги ҳам аниқланди. Тадбиркор Муҳиддин Каримов томонидан Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 20 апрелдаги 200-сонли қарори билан тасдиқланган «Қурилиш-монтаж ишларини бошлаш учун объектни рўйхатдан ўтказиш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламенти»нинг 5-банди талабларига зид, яъни, қурилиш-монтаж ишларини бошлаш тўғрисида хабарнома юбормасдан қурилиш ишлари олиб бораётгани аниқланди.

    Инспекция мутахассислари қурилиш ишларини тўхтатиб, Ўзбекистон Республикаси «Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекс»нинг 99-моддаси 7-қисми билан белгиланган тартибда баённома расмийлаштирди.

    Расулжон Камолов,

    «Янги Ўзбекистон» мухбири.

    No date selected
    март, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates