Энг яхши роман учун бериладиган Гонкур мукофотининг 2023 йилги ғолиби номи эълон қилинди

    2023 йилги Гонкур мукофотига француз ёзувчиси Жан-Батист Андреа лойиқ кўрилди.

    Адабиёт соҳасидаги энг нуфузли мукофот натижаларини эълон қилиш маросими анъанага кўра Париж ресторанларидан бирида бўлиб ўтди.

    Ёзувчи “Унга қараб туриш” романи учун ана шундай нуфузли мукофотга сазовор бўлди. Унда Италияда фашизм ҳукм сурган давридаги севги ҳикояси тасвирланган.

    Жан-Батист Андреа 52 ёшда, режиссёр. У адабий ижод билан 46 ёшидан бошлаб шуғуллана бошлаган. Унинг “Менинг маликам”, “Иблис ва авлиёлар” романлари ҳам турли мукофотларга сазовор бўлган. Кино оламида ёзувчи “Боши берк” ва “Тўлиқ муваффақиятсизлик” фильмларининг муаллифи сифатида шуҳрат қозонди.

    Гонкур мукофоти учун Эрик Рейнхардт, Гаспар Кениг ва Неж Синно кураш олиб боришди. Ўтган йили нуфузли мукофот француз ёзувчиси Брижит Жирога “Тез яшаш” романи учун берилган эди.

    ​​Гонкур мукофоти юз йилдан ортиқ вақтдан бери мавжуд. У француз тилидаги энг яхши роман учун берилади. Мукофот француз мумтоз ёзувчилари – ака-ука Гонкурлар: Эдмон Луи Антуан ва Жюль Альфред Юо шарафига ана шундай номланган, деб хабар беради mir24.tv.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates