Физика-техника ва радиотехника ўлчовлари Бутунроссия илмий-тадқиқот институти илғор тадқиқотлар ва вақт ва частотани ўлчаш бўлими бош илмий ходими Виталий Пальчиков 2028 йилда Ер айланишининг тезлашиши уни бир сонияга ёшартиради, деган фикрда.
— Сўнгги йилларда Ернинг айланиш тезлиги аномал равишда ошиб бормоқда, буни қоплаш учун 2028 йилга келиб вақтдан бир сонияни айириш керак бўлади, — деди олим. — Ядро инерция пайтининг ўзгариши Ернинг айланиш суръатининг тезлашиш таъсирини тушунтириши мумкин бўлган фаразлардан биридир. Сонияларни айириш 2028 йилларда амалга ошиши мумкин.
Унинг аниқлик киритишича, ҳозирда Ер айланишининг тезлашишини тўлиқ тушунтиришнинг имкони йўқ. Бироқ бир кун келиб бунинг имкони бўлади. Яна бир фараз аномал миқдордаги ёғингарчилик Ернинг айланишининг тезлашишига, ёғингарчиликнинг буғланиши эса, аксинча, секинлашишига олиб келиши билан боғлиқ. Лекин бу таъсирлар бир-бирини қопламайди, деб таъкидлади олим.
Унинг айтишича, Ер айланишининг тезлашиши оқибатида 2022 йилнинг 29 июни тарихдаги энг қисқа кун бўлган.
Палчиковнинг сўзларига кўра, Ернинг тезлашиши аномал характерга эга, бироқ яқин вақтгача бизнинг сайёрамиз секинлашаётган эди. Унинг айланиш тезлиги пасайишини қоплаш учун ўтган асрнинг 70 йилларидан бошлаб тузатишлар доирасида қўшимча 37 сония жорий этилган эди, деб хабар беради ria.ru.