Ер муносабатларида тенглик ва шаффофлик таъминланиши зарур

    Фикр 1 декабр 2022 1702

    Ер соҳасидаги ислоҳотлар бугунги кун ҳаётимизнинг барча соҳалари билан алоқадорлиги ҳамда ерларни ҳисобини юритиш ва ер участкаларига бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш зарурлиги ҳар бир фуқаролар ўртасида бўлаётган баҳс ва мунозаралардаги асосий мавзулардан бирига айланган.

    Аммо фуқароларнинг ер соҳасидаги олиб борилаётган ислоҳотлардан бехабарлиги айримлар орасидаги ўзаро тортишувлар ва низоли ҳолатларни олиб келинишига сабаб бўляпти.

    Ушбу низо ва тортишувларни олдини олиш ва ер сиёсатини олиб боришдаги, жумладан фуқароларнинг ҳуқуқий саводхонлигини янада ошириш мақсадида тизимли ишлар йўлга қўйилган.

    Бугунги кунда қатор соҳаларда олиб борилаётган ислоҳотлар ва ўзгаришлар сингари ер ва кадастр соҳасини хам четлаб ўтмаган.

    Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ер муносабатларида тенглик ва шаффофликни таъминлаш, ерга бўлган ҳуқуқларни ишончли ҳимоя қилиш ва уларни бозор активига айлантириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2021 йил 8 июндаги ПФ-6243-сон Фармони билан 2021 йил 1 августдан бошлаб, 3 та ҳуқуқ тури орқали реализация қилиш белгиланган.

    Ер участкалари хусусий секторга яъни юридик ва жисмоний шахсларга мулк ва ижара ҳуқуқи асосида, давлат органлари, муассасалари, корхоналари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларига доимий фойдаланиш ҳуқуқи асосида ажратилиши йўлга қўйилган.

    Шундан, мулк ва ижара ҳуқуқи асосида ер участкаларини реализация қилиш электрон онлайн-аукцион орқали ҳамда давлат ва жамоат эҳтиёжлари учун ер участкаларини доимий фойдаланиш ҳуқуқи асосида ажратилиши Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимларининг қарорига мувофиқ амалга ошириш механизми тегишли қонунчилик ҳужжатлари билан тартибга солинган.

    Шу билан биргаликда, ушбу Фармонга мувофиқ, мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик, доимий эгалик, вақтинча фойдаланиш ҳуқуқи билан ер ажратиш тартиби бекор қилинади, бунда илгари ажратилган ер участкаларига бўлган бундай ҳуқуқлар уларнинг эгаларида амалдаги тартибда сақланиб қолиниши ҳамда ижарага олинган ер участкасида қонунчиликда белгиланган тартибда қурилган кўчмас мулк объектига мулк ҳуқуқи бошқа шахсга ўтган тақдирда, ушбу объектга мулк ҳуқуқи билан биргаликда у жойлашган ер участкасига бўлган ижара ҳуқуқи ҳам янги мулкдорга ўтиши кўрсатилган.

    Жумладан, ер участкаларини давлат ва жамоат эҳтиёжлари учун доимий фойдаланишга ажратишда ҳам қатор ислоҳотлар олиб бориляпти.

    Ўзбекистон Республикаси Ер кодексининг 31-моддасига мувофиқ юридик ва жисмоний шахсларнинг ер участкасига бўлган ҳуқуқи жойнинг ўзида чегаралар белгиланганидан, ер участкаларининг планлари (чизмалари) ва тавсифлари тузилиб, ер участкаларига бўлган ҳуқуқ давлат рўйхатига олинганидан кейин вужудга келиши белгиланган.

    Айрим фуқаролар томонидан «Ер участкасини давлат рўйхатидан ўтказиш учун кадастрга мурожаат қилдим аммо ишимни ҳал қилмади», деган эътирозларини хам эшитиб турамиз гоҳида. Шуни алоҳида таъкидлаб ўтишимиз зарурки, Давлат кадастрлари палатаси ва унинг ҳудудий бўлинмалари томонидан ҳуқуқ эгасининг мурожаати билан ер участкасига бўлган ҳуқуқ вужудга келганидан кейин ер участкасига бўлган ҳуқуқ белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтказилади.

    Яъни кўриб турибмизки, кадастр органлари ер участкасини давлат рўйхатидан ўтказмайди, балки ер участкасига бўлган ҳуқуқни давлат рўйхатидан ўтказади. Бунда, Ер участкаси, унга бўлган ҳуқуқни ва ушбу ҳуқуқ эгасини боғловчи ташкилот сифатида кўришимиз мумкин. Ушбу жараённи амалга оширишимиз учун юқоридаги 3 та маълумот бўлиши зарур.

    Бехзод Жумабаев,

    Давлат кадастрлари палатаси
    Хоразм вилояти бошқармаси
    бошлиғи.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates